
Бухоро вилояти Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Ромитан туман кенгашининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Ҳисобот-сайлов конференциясида Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Бухоро вилоят бўйича масъул ташкилотчиси О. Рахмонов ва 35 нафар делегатлар иштирок этди.

Конференцияда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Ромитан туман кенгаши раиси М,Остонов ва тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари тингланди. Конференция делегатлари томонидан Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Ромитан туман кенгашининг 2020 йил май ойидан 2025 йил май ойигача бўлган даврдаги фаолияти қониқарли деб топилди.

Мазкур ҳисобот-сайлов конференцияси делегатлари томонидан ёпиқ овоз бериш йўли билан Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Ромитан туман кенгаши раислигига М. Остонов қайта сайланди.