Ғолиб педагоглар жамоаси сараланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ- 60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 – 2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг 67-мақсади ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 февралдаги Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, иқтидор ва қобилиятларини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган “Беш ташаббус олимпиадаси”ни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги 28-сонли баёни тасдиқланиб, бир қатор вазифалар белгиланган.

Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, таълим муассасалари ходимларини спорт тадбирларига кенг жалб қилиш, ходимларнинг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш, ўқитувчиларнинг бўш вақтларида спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратиш мақсадида 20 май куни Бухоро шаҳридаги Бухоро Олимпия ва Паралимпия спорт турларига таёрлаш марказида Ўзбекистон касаба уюшмалари уюшмалари Федерацияси Бухоро вилоят кенгаши, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Бухоро вилояти спорт бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан “Беш ташаббус олимпиядаси” доирасида мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги умумий ўрта таълим муассасалари ходимлари ўртасида “Соғлом танда – сифатли таълим” шиори остидаги касаба уюшмаси кубоги спорт мусобақаларининг Бухоро вилояти босқичи ташкил этилди.

Ушбу шиор остида касаба уюшмаси кубоги спорт мусобақаларида спортнинг оммабоп турлари, яъни мини-футбол, шахмат, шашка, стол тенниси, волейбол турлари бўйича спортсевар ўқитувчи ва мураббийлар ўзаро куч синашдилар. Мазкур мусобақанинг қуйи босқичларида  548 та мактабдан 13524 нафар таълим муассасаларининг ходимлари иштирок этди.

Мазкур  вилоят босқичида 13 та туман  ва шаҳарлардан энг кучли деб топилган 375  нафар пешқадам педагоглар мусобақада кўтаринки  кайфиятда иштирок этдилар.

Шиддатли ва дўстона руҳда ўтган спорт мусобақалари якунида ҳар бир спорт турлари бўйича  ғолиб ва совриндорларга ҳамкор ташкилотларнинг диплом, қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан тақдим этилди. Мусобақалар давомида ўйинлар натижаларига кўра энг баланд кўрсатгичларни  қўлга киритган Қоракўл  туман жамоаси “Касаба уюшмаси кубоги” ва 30 млн.сўм пул мукофотини  қўлга киритди.

Вилоят кенгаши матбуот котиби

Print Friendly, PDF & Email