Ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Шофиркон туман бўлинмасининг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди. Конференция ишида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши мутахассиси И.Ходжаев, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Бухоро вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Р. Носировалар  иштирок этдилар.

Конференцияда туман бўлинмаси кенгашининг 2020-йил июль ойидан 2025-йил май ойигача бўлган фаолияти ва келгусидаги вазифалари муҳокама қилиниб  тегишли қарорлар қабул қилинди.

Конференцияда муҳокама учун сўзга чиққан делегатлар касаба уюшмаси фаолиятига доир ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Муқобиллик асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайлов натижасида  А.Раҳмонова туман бўлинмаси кенгаши раиси этиб сайланди. Шунингдек, туман  бўлинмаси кенгаши аъзолари, тафтиш комиссияси аъзолари ҳамда вилоят конференциясига делегатлар сайланди.

Print Friendly, PDF & Email