
Вилоятимизда бугунги кунда 10 та болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш оромгоҳлари ўз фаолиятини бошлади, уларда 7-14 ёшли болаларлар учун ажойиб дам олиш ва соғломлаштириимкониятлари йўлга қўйилган. Болажонларимизнинг соғломлаштириш оромгоҳларида дам олишлари тўғри ташкил этиш, мавсумни юқори савияда ўтказиш учун малакали педагог ходимлар жамоаси, тиббиёт ходимлари, қўриқлаш хизмати, тажрибали ошпазлар ва бошқа тегишли ташкилотлар бирдек масъулият билан хизмат қилмоқда.



Болаларнинг дам олишларини мазмунли ташкил этиш мақсадида соғломлаштириш оромгоҳларида таниқли инсонлар, шоирлар, санъаткорлар, спорт чемпионлари, илм-фан ходимларини жалб этган ҳолда махсус дастур асосида машғулотлар, фан кечалари, викториналар, мушоиралар, турли танлов ва спорт мусобақалари алохида режа жадвал асосида кунлик йўлга қўйиб келмоқда. Болажонларимизнинг ҳар бир кунларини мазмунли таҳлилларини юритиш мақсадида болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти томонидан махсус «Оромгоҳ кундалиги» ишлаб чиқилди.



Оромгоҳлар фаолияти юксак маънавият мезонлари асосида ташкил этишга қаратилган бўлиб, фарзандларимизнинг дам олишини мазмунан бойитишга хизмат қилади.

