
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят кенгашининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияни Республика касаба уюшмалари кенгаши раиси Ф.Ханапияев олиб борди, унда вилоят соғлиқни сақлаш муассасаларида фаолият юритаётган касаба уюшма фаоллари, тиббиёт ходимлари, шунингдек, мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Конференцияда касаба уюшмаси фаолиятининг асосий йўналишлари, соғлиқни сақлаш ходимларининг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, тизимдаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Мазкур конференция давомида 2021–2025 йиллар давомида соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят касаба уюшмаси кенгаши томонидан амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят бўлинмасининг ҳисобот конференциясида бўлинма бошлиғи И.Ҳодиев чиқиш қилди. У ўз маърузасида касаба уюшмаси томонидан ҳисобот даврида амалга оширилган кенг қамровли ишлар ҳақида атрофлича маълумот берди


Тадбир якунида қуйидаги муҳим қарорлар қабул қилинди. Касаба уюшмаси бўлинма раиси сайланди. Фаол, ташаббускор ва фидойи ходимлардан иборат янги таркиб шакллантирилди. Уюшма ишини назорат қилиш учун тафтиш комиссияси тузилди ва комиссия раиси сайланди. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Қурултойига делегатлар сайланди.
Шунингдек, Бухоро вилоят кенгаши конференциясига делегатлар таркиби тасдиқланди.




Конференция доирасида янги таркибдаги вилоят кенгаши аъзолари сайланди ҳамда касаба уюшмасининг келгуси истиқболдаги устувор вазифалари белгилаб олинди. Бу конференция — нафақат ҳисобот тақдимоти, балки касаба уюшмасининг келажакдаги фаолиятига оид муҳим қарорларни белгилаб берувчи муҳим майдон ҳамдир.