
1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Бухоро давлат университети педагог-ходимларининг фарзандлари учун касаба уюшма қўмитаси томонидан болажонлар учун кўнгил очар маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.


Мазкур тадбир «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан “Соғлом ва маънавий етук авлод — юрт келажаги” шиори остида ташкил этилди. Маданий тадбир давомида келажагимиз эгалари учун спорт ўйинлари, БухДУ амалиётчи психологлари иштирокида интерактив ўйинлар; Вилоят қўғирчоқ театрининг саҳналаштирилган дастури, “Ёш рассомлар” тўгараги доирасида болажонларга “Бодярт” санъати хизмати йўлга қўйилди.



Шунингдек, “Бирга караоке куйлаймиз”, “Бирга шеър ва қўшиқ айтамиз”, “Бирга рақсга тушамиз” каби бир қатор лойиҳалар амалга оширилди. Байрам дастурлари университет жамоаси ва уларнинг фарзандларига кўтаринки кайфият улашди.