
2025 йил 9 июл куни Ў збекистон касаба уюшмаслари Федерацияси Бухоро вилоятида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Бухоро вилояти Савдо саноат палатаси, вилоятнинг кичик ва ўрта бизнес вакиллари, фермер ва томорқа хўжаликлари эгалари, қишлоқ хўжалигида ўз бизнесини ташкил этиш истагида бўлган хотин-қизлар , ОАВ вакиллари иштирокида “Кичик ва ўрта бизнес субъектларининг экспорт салоҳиятини оширишда халқаро стандартларни жорий этиш ва бу борада давлат ташкилотларининг кўмаги” мавзуида конференция бўлиб ўтди.


Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Нурматова Мукаррам Ахмедовна, Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшмаси раиси Ахмеджанова Адиба Камилджановна Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Жавлонов Шавкат Сардорович, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги бошқарма бошлиғи Джуманов Анвар Абидович, Бухоро вилояти хокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Артикова Хафиза Туймурадовналар иштирок этишди.

Конференция якунида Агробизнесда муваффақиятли фаолият юритаётган, вилоятнинг экспорт салоҳиятига ҳисса қўшган бир гуруҳ тадбиркорлар Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан рағбатлантирилди.
