Ёшлар — келажак таянчи!

Бухоро вилоятида Ёшлар куни ҳамда Касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан кенг қамровли тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган ёшлар иштирокида учрашув, “Заковат” интеллектуал ўйини ҳамда ёш тадбиркорлар кўргазмаси ташкил этилди.

Анжуманда вилоят касаба уюшмалари Кенгаши раиси М. Олимов, турли тармоқлардаги касаба уюшмалари раҳбарлари, вилоят ва шаҳар кенгашлари масъул ходимлари, фаол ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир якунида “Заковат” ўйини ғолиблари ҳамда фаол ёшлар Вилоят касаба уюшмалари Кенгашининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email