

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ҳудудий кенгашлар раҳбарияти ҳамда вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 29 сентябрь куни Бухоро шаҳар Касбий кўникмалар марказида “Сайёр қабул” ҳамда 30 сентябр куни Бухоро вилоят кенгаши катта мажлислар залида “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди. Мазкур тадбирларда тармоқ касаба уюшмаларининг вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари, бошланғич ҳамда бирлашган касаба уюшма қўмиталари раислари, бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг янги сайланган раислари, корхона, ташкилотларнинг ходимлар билан ишлаш бўйича масъуллари ҳамда юристконсултлари ва оммавий ахборот вакиллари иштирок этдилар.


Ҳамкорлик тадбирларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федератсияси раиси ўринбосари, Меҳнат инспексияси бошлиғи Қ. Кирғизалиев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федератсиясининг юридик бўлими мудири Х. Премқулов ва Федератсиянинг меҳнат инспексиясининг меҳнат ҳуқуқи инспектори Н. Асадова ҳамда вилоят прокуратура масъул ходимлари иштирок этишди.
Мазкур тадбирни вилоят кенгаши раиси М.Олимов олиб борди.

Мазкур тадбирни вилоят кенгаши раиси М.Олимов олиб борди. Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федератсияси раиси ўринбосари, Меҳнат инспексияси бошлиғи Қобилжон Кирғизалиев Янги Ўзбекистон ва янги касаба уюшмаларида олиб борилаётган ислоҳотлар, меҳнаткашларнинг мурожаатларини тинглаб, жойида бартараф этиш, Федерацияга тушаётган мурожаатларни қайта-қайта такрорланишининг олдини олиш, ишчи-ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини химоя қилинишини таъминлаш борасида тизимда олиб борилаётган ишлар ҳақида иштирокчиларга маълумот берди.


Ўтказилган очиқ мулоқотлар давомида фуқаролар, корхона ва ташкилот вакиллари, шунингдек, янгидан сайланган касаба уюшма қўмиталари раислари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахассисларга мурожаат қилишди. Асосий эътибор меҳнат муносабатларидаги муаммолар, жамоа шартномалари тузиш тартиби, ходимларнинг ҳуқуқий муҳофазаси, иш ҳақи ва меҳнат шарт-шароитлари, шунингдек касаба уюшмаларининг асосий вазифаси ходимларни ҳар томонлама ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш каби масалаларга қаратилди.
Мутахассислар томонидан ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, ҳуқуқий тушунтиришлар ва амалий тавсиялар берилди. Тадбир иштирокчилари томонидан бундай очиқ мулоқотлар жойлардаги долзарб муаммоларни ҳал этишда самарали восита эканлиги таъкидланди.




