
Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида меҳнат муносабатлари, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлашга бағишланган тадбир ташкил этилди.
Тадбир давомида меҳнат қонунчилиги, иш берувчи ва ходим ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар, иш ўрнида хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларини яратиш борасидаги талаблар муҳокама қилинди.

Меҳнат муносабатлари Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тартибга солинади. Иш берувчи зиммасига хавфсиз ва гигиена талабларига мос меҳнат шароитларини яратиш, ходимларни шахсий ва жамоавий ҳимоя воситалари билан таъминлаш каби вазифалар юклатилган.
Қонун талаблари бузилган тақдирда иш берувчи маъмурий жавобгарликка тортилади. Тадбир якунида Касаба уюшмаси қўмитаси кўмагида Марказнинг хўжалик бўлимида меҳнат қилаётган барча ходимларга махсус иш кийимлари топширилди.