Касаба уюшмаларининг 120 йиллиги муносабати билан ёшлар ўртасида учрашув ҳамда шахмат ва шашка мусобақаси бўлиб ўтди

Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик юбилейи ҳамда “11 ноябр — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” байрами муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федератсиясининг Бухоро вилоят кенгаши ташаббуси билан корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ёш ходимлар ўртасида  рахбар ва ёшлар учрашуви  ташкил этилди. Мазкур учрашувни вилоят кенгаши раис ўринбосари Ҳ.Бешимов олиб борди ва  барча иштирокчиларни муборакбод этди.

Касаба уюшмалари ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга ҳам катта эътибор қаратмоқда. Корхона ва ташкилотларда спорт мусобақалари, маданий тадбирлар, китобхонлик акциялари орқали ёшларни жисмоний ва маънавий жиҳатдан ривожлантиришга кўмаклашмоқда. Шу мақсадда  корхона, ташкилот ва муассасаларда  турли соҳаларда меҳнат қилаётган ёш ишчи-ходимлар ўртасида  шахмат ва шашка мусобақаси ташкил этилди.





Шахмат ва шашка каби зеҳний спорт турлари еса ёшларнинг стратегик фикрлаш қобилиятини ривожлантиради, диққатни жамлаш ва тезкор қарор қабул қилиш коъникмаларини мустаҳкамлайди.

Ўйинлар адолатли ва дўстона руҳда ўтказилиб, ғолиб ва совриндорлар вилоят кенгаши томонидан  дипломлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email