Соҳа ходимларининг эътирофи

Ўзбекистон Касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ҳамда “11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан Ғиждувон туманидаги «Баҳора» тантаналар мажмуасига маданий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Бухоро вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Носирова Райхон Кенджаевна, туман мактабгача ва мактаб таълим бўлими бошлиғи Жумаева Ҳидоят Рахмоновна, 10 нафар нафақадаги фахрийлар, тармоқ касаба уюшмалари, бирлашган қўмиталар ҳамда бошланғич ташкилот раислари иштирок этдилар.

Тадбирда касаба уюшмалари тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, меҳнаткашлар манфаатларини ҳимоя қилиш, ишчи-ходимлар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратишдаги ютуқлар ҳақида сўз юритилди.
Тадбир якунида меҳнат фаолиятида алоҳида намуна кўрсатган бир қатор фидойи касаба уюшмаси аъзолари туман кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email