
Касаба уюшмалари Федерацияси Бухоро вилояти Кенгаши томонидан Ватан равнақи ва халқ фаровонлиги йўлида фидокорона меҳнат қилаётган инсонларнинг хизматларини муносиб эътироф этиш анъанага айланган.
Шу анъанани давом эттирган ҳолда, Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ҳамда соғлиқни сақлаш ходимлари куни муносабати билан меҳнат жамоаларида самарали фаолият юритаётган, ходимларнинг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилишда фидокорона меҳнат қилиб келаётган беш нафар соғлиқни сақлаш тизими вакилларига “Умид Гулшани” санаториясига бепул йўлланмалар тақдим этилди.

Тадбирда таъкидланишича, мазкур ходимлар жамият тараққиёти, инсон салоҳиятини юксалтириш ҳамда соғлом авлодни тарбиялаш йўлидаги меҳнатлари учун миннатдорлик билан қадрланди.
Бундай эътирофлар меҳнаткаш инсонларга илҳом бағишлаб, уларни янада фидойилик ва масъулият билан иш олиб боришга ундайди.