Янги йил қувончи болалар кулгусида намоён бўлди

Янги йил байрами муносабати билан Ёшлар марказида“Ўғирланган янги йил саргузаштлари” деб номланган театрлаштирилган байрам томошаси бўлиб ўтди.

Мазкур байрам тадбири тармоқлар тизимидаги меҳнат жамоаларида фаолият олиб бораётган ишчи-ходимларнинг фарзандлари учун ташкил этилди. Тадбирнинг асосий мақсади болажонларга янги йил байрами арафасида кўтаринки кайфият улашиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ва қизиқарли ўтказишдан иборат бўлди.

Байрам дастури доирасида болалар учун қизиқарли ва ранг-баранг саҳна кўринишлари намойиш этилди. Хусусан, лазер шоу дастури, турли эртак қаҳрамонлари иштирокидаги чиқишлар болажонларда катта қизиқиш уйғотди. Шунингдек, болажонлар соғиниб кутган эртак қаҳрамонлари байрамга ташриф буюриб, улар билан ўйин-кулги ташкил этдилар ҳамда янги йил совғалари улашдилар.

Тадбир давомида болажонларнинг қувончи ўзгача бўлиб, уларнинг юзларидаги табассум ва қувончли кайфият байрамнинг мазмунли ўтганидан далолат берди. Мазкур байрам томошаси болалар хотирасида унутилмас таассурот сифатида муҳрланди.

Print Friendly, PDF & Email