“Янги Ўзбекистоннинг ёш тарғиботчиси” вилоят босқичи бўлиб ўтди

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари натижасида халқимизнинг онгу тафаккури, дунёқараши ўзгармоқда. Юртимизда ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамиятини барпо этишда “Миллий тикланишдан-миллий юксалиш сари” деган ҳаётбахш ғоянинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини тарғиб қилиш бўйича Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши, касаба уюшмалари Федерацияси Бухоро вилояти кенгаши, Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилояти бўлими ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланган бўлиб, унга асосан томонлар ўзининг жисмоний ва интеллектуал салоҳияти билан турли соҳаларда катта муваффақиятга эришган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир ишлар самарадорлигини ошириш ва фаоллаштириш, бу борадаги таълим-тарбиявий ишларга мамлакатимиз фуқароларини, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларини ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини янада фаоллаштириш, мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни ва бу борада эришилаётган натижаларни аниқ мисоллар асосида кенг ёритиш ишларини ташкил қилишга қаратилган “Янги Ўзбекистоннинг ёш тарғиботчиси” ижодкор ва иқтидорли ёшлар вилоят танлови эълон қилинган.

Мазкур танлов умумтаълим мактабларининг 10-11 синф ўқувчилари ўртасида уч босқичда мактаблар кесимида, шаҳар, туманлар ва вилоят миқёсида ўтказилиши белгиланган. Мазкур танловда иштирокчилар низомда белгиланган 4 та шарт асосида яъни Ватанни мадҳ этувчи шеъни ёддан шеър айтиши, кўрсатилган мавзу бўйича тўртлик ёзиши, иншо ёзиши ва 20 та махсус тестларга жавоб бериши бўйича баҳоланади.

“Янги Ўзбекистоннинг ёш тарғиботчиси” танлови бугунга қадар вилоятимиздаги барча умумтаълим мактабларида кўтаринки кайфиятда ўтказилган бўлиб, танловнинг биринчи босқичда жами 16 985 нафар, иккинчи босқичда эса 483 нафар ўқувчи иштирок этди.

Мана бугун мазкур танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда. Танлов жараёнида иқтидорли ёшларимиз ўз ижодлари билан ўзларининг юксак ижодларини яна бир  намоён этдилар.

Танловнинг якуний хулосаларига кўра 3-ўринни Ромитан тумани 6 умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси Бахтиёрова Мохинур Фахриддин қизи, 2 ўринни Когон шаҳар 9-умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчиси Равшанова Зулфия Бобоқул қизи,1-ўринни Бухоро шаҳар 45-умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчиси Муҳаммадова Сабина Жамшидовналар мутлоқ ғолиб деб топилди ва касаба уюшмалари Федерацияси Бухоро вилояти кенгашининг диплом ва қимматбахо совғалари билан тақдирланади.

Танловда фаол иштирок этган иқтидорли ва ижодкор ўқувчилар “Ёш ижодкор”, “Истеъдодли ўқувчи”, “Ёш билимдон” номинантлар бўйича ҳам тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email