Театр — эзгуликка элтувчи йўл

Театр — инсон маънавиятини юксалтирадиган, онгу шуурини бойитадиган маданият масканидир. Театр томошалари кўзгу сифатида томошабин қалбини ўзи билан юзма-юз қилади, ўйлашга, театр санъати инсонни ҳар жиҳатдан тарбиялашга қодир бўлган жонли санъатдир.

Вилоят кенгаши томонидан ходимларининг маданий хордиқ чиқаришларини ташкил этиш мақсадида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали драма театрининг “Бизга мактаб керак ёҳуд замон Авлонийси” номли спектакли томошаси бўлиб ўтди. Мазкур ҳаётий асар ёзувчи Қўчқор Норқобил қаламига мансуб, театрнинг таниқли актёрлари Амин Тўхтаев, Турғун Бекназаров,Масуда Отажонова, Зулфияхоним Умировалар томонидан ижро этилган роллар томошабинларга манзур бўлди.

Замон Авлонийси дея таъриф берилган Ўзбекистон Халқ ўқитувчиси, “Буюк хизматлари учун” ва “Меҳнат шуҳрати”орденлари соҳиби, ”Қоракўл мактаби” асосчиси Тўхтамурод Жумаевнинг ҳаётига бағишланган мазкур спектакл чинаҳкам томошабинларнинг давомий олқишларига юксак эътирофларига сазовор бўлди.

– Айниқса мазкур саҳна асарида Ватаннинг келажаги билан боғлиқ энг муҳим мавзу танланган бўлиб, мураббий устозларимизнинг келажак авлодни тарбиялаш йўлидаги машшақатли меҳнатлари акс эттирилган, дейди вилоят ташкилий ишлар мутахассиси М.Жураева

Театр — халқимиз, айниқса, ёшларимизнинг маънавиятини, маърифатини юксалтиришга қаратилган асарларни кўпайтириш, уларнинг санъат йўналишларига бўлган қизиқишини ошириш — ёш авлоднинг бетакрор санъатимиздан, ўтмиш авлодларимизнинг  куч-қудратини,  бой тарихимиздан баҳраманд бўлишини таъминлайди.

Print Friendly, PDF & Email