Жорий йилнинг 6 ноябрь куни вилоят ахборот-кутубхона марказида оммавий ахборот воситалари вакиллари, корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган меҳнат жамоаларидаги ёш касаба уюшмаси ходимлари ва фаоллари иштирокида 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни: “Янги Ўзбекистоннинг Янги касаба уюшмалари фаолиятига назар” мавзуида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида брифинг ҳамда “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят кенгаши раиси М. Олимов иштирок этиб, барча тадбир иштирокчиларини 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан муборакбод этди.
Вилоят кенгаши раиси М. Олимов иштирокчиларга 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан соҳада ўтган давр мобайнида касаба уюшмалари томонидан кенг кўламли ва тизимли ислоҳотлар натижасида амалга оширилган ишлар ҳақида маъруза қилди.
Вилоят кенгаши матбуот котиби