Мамлакатимизда аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини, хусусан, ногиронлиги бўлган шахсларни манзилли ижтимоий ҳимоясини кучайтириш юзасидан аниқ ва мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳар йили “3 декабрь – Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни” муносабати билан республикамизда эълон қилинадиган меҳр-мурувват ойлигида ногиронлик муаммоларининг ечими борасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, ушбу долзарб йўналишда кенг қамровли режаларни ишлаб чиқишга бағишланган оммавий-маданий ва хайрия тадбирлари юқори савияда ўтказиб келинмоқда. Ушбу жараёнда республикадаги касаба уюшмалари ташкилотлари ҳам иштирок этмоқдалар.
Ушбу 3-декабрь Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Бухоро вилоят кенгаши тизимидаги меҳнат жамоалари томонидан қатор маданий тадбирлар, учрашувлар ҳамда якка-ёлғиз кексалар ва ёшликдан ногиронлиги бор бўлган ёшлар, имконияти чекланган фуқаролар ҳолидан хабар олинди.
Ташрифлар давомида кексалар ҳамда имконияти чекланган шахсларга манзилли ёрдамлар кўрсатилди.