“Бобурнома”да бошқарув санъати” номли асари тақдимоти бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 4 декабь куни Бухоро давлат университетида
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг вилоят кенгаши раиси Муҳаммадқосим Олимовнинг “Бобурнома”да бошқарув санъати” номли асари тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда шоир-ёзувчилар, журналист ва блогерлар, адабиёт ихлосмандлари, касаба уюшмаси тизимида фаолият юритиб келаётган фуқаролар, оммавий ахборот вакиллари иштирок этишди.

Тақдимотни Бухоро давлат университети ректори, иқтисод фанлари доктори Обиджон Хамидов кириш сўзи билан очиб берди.

Муҳаммадқосим Олимов 1958 йилда Вобкент туманида туғилган.
1975-1979-йилларда Тошкент халқ хўжалиги институтида таҳсил олган. Турли йилларда вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича мажмуа раҳбари ўринбосари, Ромитан тумани ҳокими, Сув хўжалиги вазирлигининг бошқарма бошлиғи, Қуйи Чирчиқ тумани
“ТСТ Агрокластер” МЧЖ бош директорининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
2019 йилдан буён вилоят касаба уюшмалари кенгаши раиси.
У “Вобкент тумани тарихи”, “Хўжа Уббон қадамжоси”, “Бошқарув саньати”, “Ромитан тарихи”, “Бобурнома”да бошқарув санъати” асарлари муаллифи. 2013 йилда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Эҳтиром” нишони, 2016 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган. Унинг жамиятнинг иқтисодий-ижтимоий ҳаётига оид долзарб мавзулардаги мақолалари оммавий ахборот воситаларида ёритиб келинмоқда.

Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик намояндаси Бобур Мирзонинг “Бобурнома” асари ўзбек халқи тарихи, адабиёти, географияси, экологияси, табиати, инсонлари ва уларнинг ўрта асрлар давридаги турмуш тарзи, маданияти ва маънавияти тўғрисидаги ноёб дурдоналардан бири бўлиб, илк насрий қомусий асар ҳисобланади. Асар тўрт марта форсийда, тўрт марта инглизчада, икки мартадан олмон, француз, турк тилларида, тўрт топқир рус тилида, бир мартадан голланд, итальян, ҳинд, урду, япон, поляк, уйғур ва бошқа тилларда чоп этилган.
Муҳаммадқосим Олимовнинг «Бобурнома»да бошқарув санъати» асари эса, ижодкорнинг айнан ана шу мемуар асарда тасвирланган воқеаларга ўзига хос муносабат, унда ёритилган жой ва шахслар тўғрисида узоқ йиллик илмий изланишлари натижасида тўплаган маълумотлари асосида шакллантирилганги билан аҳамиятлидир.

Муаллиф “Бобурнома”да бошқарув санъати” номли асарининг дунёга келиши сабаблари, жараёндаги ўзига ҳос машаққатлари ҳақида тўхталиб ўтди.
Ҳар бир инсон китоб ёрдамида ҳаёт йўлини топади.
Буюк алломаларимиз ҳам китоб орқали буюкликка етишганлар ва айнан китоблар орқали биз буюк инсонлар ҳаёти ва фаолияти тўғрисида маълумот олиш имконига эгамиз.

“Бобурнома” асари катта сабоқ оладиган ибратли воқеалар жамланмасидан иборат бўлиб, муаллиф ўз китобида унинг бошқарув санъатига тааллуқли бўлган айрим воқеа ва ҳодисалари, ибратли фикрлари ва тарихий далилларини келтириб ўтади.

Тадбир асносида йиғилганларга мазкур китоб нусхалари улашилди.

Print Friendly, PDF & Email