Жорий йилнинг 13 январь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят Кенгашининг IX Мажлиси бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда кенгаш аъзолари, тафтиш комиссияси аъзолари, вилоят кенгаши аппарати масъул ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, бирлашган қўмиталар, вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари, йирик бошланғич ташкилотлар раислари иштирок этдилар.
Йиғилишга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят Кенгаши раиси Олимов Муҳаммадқосим Ҳошимович раислик қилди ва олиб борди ва 2024 йилда тизимда амалга оширилган ишларга алохида тўхталиб ўтди.
Жумладан, 2024 йилда Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси Бош котиби Люк Триангл, Халқаро Меҳнат ташкилотининг бош котиби Жулбер Унгбонинг Ўзбекистонга келиб, касаба уюшмалари фаоллари билан учрашуви ташкилотимизнинг халқаро даражадаги обрўси ошиб бораётганлигини кўрсатмоқда. Бухоро вилоятига ташриф буюрган Халқаро Меҳнат ташкилоти вакиллари, айниқса Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича масъул Сергеюс Гловацкас, Эрон, Туркия, Грузия, Россиянинг Татаристон, Бошқирдистон Республикалари, Белорус, Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон каби давлатларнинг касаба уюшмалари вакиллари қабул қилиниб, ўзаро тажриба алмашинилди.
Жорий йилда 3074 та корхона ва ташкилотнинг 81076 (101,3 %) нафар ходимлари касаба уюшмасига жалб қилинди, бугунги кунга қадар 196 та янги ташкил этилган бошланғич касаба уюшма ташкилотига сертификатлар тақдим этилди.
Ходимлар ўртасида маданий, маърифий, спорт тадбирларини ташкил этиш, ёшлар маънавиятини юксалтириш, ходимлар ва уларрнинг оила аъзоларини мазмунли дам олдириш борасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.
Ёш ходимларнинг ташаббус ва қизиқишларини яқиндан ўрганиш ва улар билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида 50 маротаба “Раҳбар ва ёш ходимлар” учрашуви ташкил этилиб, 3200 нафар ёшлар билан мулоқот қилинди.
Йил давомида 35 марта ёзувчи-шоирлар, журналист ва блогерлар, адабиёт ихлосмандлари билан тадббирлар ташкил этилди. Жамоа шартномалари ва келишувлари асосида 8181 нафар касаба уюшма аъзосининг театрларга, 2768 нафарини концертларга, 5335 нафарини музейларга ташрифи уюштирилди.
Ёз мавсумида 10 та оромгоҳда 7 минг 214 нафар, 132 та соғломлаштириш майдончасида 14495 нафар бола соғломлаштирилди.
“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида 29046 нафар ходим ҳамда уларнинг оила аъзоларининг саёҳатларга жалб этилган. Шундан 12339 нафари тарихий шаҳарларга, 16687 нафари вилоят ҳудудига саёҳатга жалб этилди.
Ижтимоий суғурта ва касаба уюшма маблағлари ҳисобидан
3714 нафар ходимлар ва уларнинг оила аъзолари дам олдирилди.
Йиғилиш давомида кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан тизимда амалга оширилган ишларнинг сархисоби тўғрисида соха масъулларининг маърузалари тингланди.
Шунингдек мазкур йиғилиш давомида тизимда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бош кенгашининг 2021 йил
21 декабрдаги Мажлисида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, шунингдек Федерацияга аъзо тармоқ касаба уюшмалари Уставларида, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ҳудудий Кенгашлари Низомларида касаба уюшмалари органлари 5 йил муддатга сайланиши белгилаб қўйилганлигини ва бу муддат тегишли касаба уюшмалари органларида 2025 йил давомида тугашини эътиборга олиб, “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги IX-3-сонли қарори қабул қилинди ва келгусидаги режалар белгилаб олинди. Маълумот ўрнида, жорий йилда Бухоро вилоятида 2300 га яқин бошланғич ташкилотда ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилади.
Маълумот ўрнида, жорий йилда Бухоро вилоятида 2300 га яқин бошланғич ташкилотда ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилади.