Бошланғич ташкилотларда жамоа шартномаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими орқали ишловчи ходимларга муносиб меҳнат шароитларини яратилиши борасида жорий йилда қатор ишлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2012 йил 29 августда 2387-сон билан рўйхатга олинган Низомга асосан жорий йил давомида ишчи-ходимларни 2 млрд 746 млн. 274 минг сўм эвазига тиббий кўриклардан ўтказилди.
“Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун талаби бўйича жорий йил давомида 4 млрд. 882 млн.
327 минг сўм маблағ ажратилиб, 378 335 нафар ходимлар суғурта қилинди.
Зарарли меҳнат шароитида ишловчи ходимларга жорий йил давомида
1 млрд 849 млн. 470 минг сўмга сут ёки шунга тенг бошқа сут маҳсулотлари, даволаш-профилактика озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена ва антисептик воситалари олиб берилди.
2024 йил давомида 16 та бошланғич ташкилотларнинг меҳнат шароитлари бўйича 656 та иш ўринлари аттестациядан ўтказилди.
Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимлари томонидан 27 та бошланғич ташкилотлар фаолияти ўрганилди. Ўрганиш жараёнида 235 та камчиликлар аниқланиб, 221 таси бартараф этилди. Ишловчиларга хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, уларни махсус кийим-бош, пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш, санитария-маиший шароитларини яхшилаш, жойларда жамоатчилик назорати бўйича ишларни жонлантириш бўйича касаба уюшма ва хўжалик органларининг 27 тасига амалий ёрдамлар берилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан иш берувчиларга 27 та ёзма кўрсатмалар киритилди.
Вилоят корхоналарда 18 та ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳолда содир бўлган бахтсиз ҳодиса натижасида 20 нафар ходимлар жабир кўрган шундан 3 нафар ходим вафот этган, 17 нафар ходим оғир тан жароҳатлари олган. Корхона, ташкилот ва муассасаларда содир бўлаётган бахтсиз ҳодисалар тахлил қилиниб, уларни келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб бошланғич ташкилотларга етказилди.
2024 йил давомида фуқаролар томонидан келиб тушган 16 та ёзма ва оғзаки мурожаатлар меҳнат мухофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси томонидан қонун доирасида ўрганиб чиқилиб, 7 нафар фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларига даъво аризалар киритилди. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлари томонидан 6 нафар фуқароларга боқувчисини йўқотгалик учун тўланадиган 314 млн. 618 минг сўм ҳамда бахтсиз ҳодиса натижасида ногирон бўлган 6 нафар фуқароларга 197 млн. 388 минг сўм зарар тўловлари тўлаб берилиши бўйича ҳал қилув қарори чиқарилиб суд ижросилари томонидан ундириб берилди ва қолган 3 нафар фуқароларнинг масалалари бири вилоят судида апелацияда суд мажлистлари якунлангани йўқ бири Когон туманлараро судида бири Бухоро туманлараро суд мухокамалари якунланган эмас.
Фуқаролик ишлари бўйича судларнинг мурожаатига биноан суд йиғилишида қўйилган масалага ойдинлик киритиш мақсадида 17 та суд мажлисларига иштирок этиб жабир кўрган фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб, 94 млн сўмдан ортиқ зарарни иш берувчилардан ундириб бериш бўйича судларга хулоса берилди.