2025 йил касаба уюшмалари фаолияти учун муҳим палла

Чунки, жорий йил барча бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилади.

Вилоят кенгаши катта мажлислар залида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич касаба уюшмалари раислари иштирокида ҳисобот-сайлов конференцияларини ўтказишга бағишланган семинар ўтказилди. Мазкур семинарда тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашидан Ш. Неъматов , вилоят кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири А.Ахмедов хамда тармоқ рахбари Д.Камиловалар иштирок этди.

Семинар давомида иштирокчиларга “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низом” талаблари асосида ҳисобот-сайлов конференцияларини ўтказиш тартиби, қўмита аъзоларини сайлаш тартиби, ҳужжатларни расмийлаштириш, комиссия аъзоларининг вазифалари ва дублёрлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Print Friendly, PDF & Email