Ўзгаришлар нималардан иборат?

Бугунги семинар жойларда ҳисобот-сайловларни намунали тарзда ўтказиш масалаларига бағишланмоқда. Унда Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилояти кенгаши тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотлар вакиллари қатнашадилар. Шу муносабат билан семинар қатнашчиларининг мажлисолди суҳбати қизийди. Суҳбатнинг асосий мавзуси ҳисобот-сайловларни ўтказиш тартибига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятига қаратилган.

Сайловларга киритилаётган такомиллаштирилган тизимли ўзгаришлар бир қатор муаммоли масалаларга тугал ечим беради, – дейди суҳбат асносида Марказий банкнинг Бухоро вилояти бош бошқармаси бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Ҳотам Шаропов. – Дублёр тушунчаси жорий этилаётганидан хабарингиз бор. Авваллари амалдаги фаолиятда йиғилиш ўтказишда қўмита аъзоларининг баъзилари бирор сабаб билан

йиғилишда иштирок этолмаслиги натижасида айрим ҳолатларда кворум таъминланмасдан қоларди. Янги тартиб бўйича ҳар бир ходим ўзига дублёр танлайди. Қўмита аъзолари ўзлари бўлмаганда уларнинг дублёридан фойдаланиши қўмита йиғилишлари сифатли ўтказилишини таъминлайди. Бу эса фаолиятимизга бирмунча енгиллик беради.

Ушбу муҳим тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни намунали ўтказиш учун барча тармоқ касаба уюшмаларида томонидан ҳозирликлар кўрилмоқда. Ҳисобот-сайлов конференцияларини ташкил

этиш, олиб бориш, бюллетенларни тўлдириш ва ҳоказо жараёнлар батафсил баён этилди. Ҳисобот-сайлов йиғилишлари ва конференцияларини меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга қатъий риоя этган ҳолда ўтказилишини таъминлаш, мазкур масалада қуйи касаба уюшмалари ташкилотларига услубий ёрдам кўрсатиш ҳар бир юқори турувчи касаба уюшмалари вакилининг вазифаси экани қайд этилди.

Cеминар иштирокчилари ҳисобот-сайловлар ўтказишнинг такомиллашган тизими жорий этилаётгани ўз фаолиятларида янги босқични бошлаб беришини билдирдилар.

Шуни ҳам айтиш жоизки, бу йил Бухоро вилоятида 2300 га яқин бошланғич ташкилотда ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилмоқда. Ўқув-семинар доирасида 2025 йил Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллигини муносиб ўтказишга доир чора-тадбирлар дастурлари юзасидан йиғилганларга тегишли маълумотлар тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email