Жараёнлар қизғин давом этмоқда

2025 йил касаба уюшмалари тизимида ҳисобот-сайловлар йили. Мазкур жараёнда ўтган беш йилликдаги фаолият сарҳисоб қилиниб, эришилган натижалар таҳлил этилади. Шу боис айни кунларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вилоят кенгаши ҳамда тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари томонидан мазкур муҳим давр олдидан барча бўғимдаги касаба уюшма ташкилотлари мутасаддилари ва мутахассислари учун ҳисобот-сайлов йиғилишларига юқори савияда тайёргарлик кўриш ва ўтказишга бўйича ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда.

Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вакили Бухоро вилоят штаб раҳбари Ш. Жавлонов ва вилоят кенгаши раиси М. Олимовлар иштирокида Олот ва Қоракўл туманларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари ва конфенцияларига тайёргарлик бўйича ўқув-семинарлар бўлиб ўтди. Ҳисобот-сайлов конференциялари олдидан касаба уюшма фаоллари билими оширилди.

Йиғилиш давомида иштирокчиларга бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайлов конференқияларини ўтказиш юсасидан тавсиялар тўплами ва унга муайян ўзгартиришлар киритилгани хақида аниқ маълумотлар бериб, ҳисобот-сайлов конференцияларини ташкил этиш, олиб бориш, бюллетенларни тўлдириш ва ҳоказо жараёнлар батафсил баён этилди. Ўтган беш йилликдаги фаолият сарҳимсоб қилиниб, аъзолар мафаати қай даражада ҳимоя қилингани ҳисобот даврида маълум бўлиши лозимлиги бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Print Friendly, PDF & Email