Навбатдаги семинар Бухоро шаҳрида ўтказилди

Бу йил касаба уюшмалари ҳаётида энг муҳим давр — сўнгги 5 йиллик фаолият сарҳисоб қилинади. Барча бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайлов конференциялари ўтказилади. Шу давр мобайнида ишчи-ходимларга яратилган шарт-шароитлар таҳлил қилинади, фаолиятда эътибор қаратилиши лозим бўлган йўналишлар, устувор вазифалар белгилаб олинади.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бухоро вилоят кенгашининг мажлислар залида вилоятимизда мавжуд барча тармоқлар тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларнинг бошланғич ташкилотлар раислари иштирокида ҳисобот-сайлов конференциялари ўтказишга бағишланган семинар ташкил этилди.

Бухоро шаҳридаги семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят вакили Ш.Жавлонов ва вилоят кенгаши раиси М. Олимов қатнашчиларга “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низом” талаблари асосида ҳисобот-сайлов конференцияларини ўтказиш тартиби, қўмита аъзоларини сайлаш жараёни, ҳужжатларни расмийлаштириш, комиссия аъзоларининг вазифалари ва дублёрлар ҳақида, шунингдек, ҳисобот-сайловларга тайёргарлик кўриш, бошланғич касаба уюшмаларининг сайланма органларини сайлаш, бюллетень тўлдириш тартиби ва саноқ комиссиясининг фаолияти каби муҳим масалалар ҳақида маълумотлар берилди.

Print Friendly, PDF & Email