Ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 3 февраль куни Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида локал меъёрий ҳужжатларга қатъий риоя этилган ҳолда ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Мазкур ҳисобот-сайлов йиғилишида Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ўринбосари Ш.С.Жавлонов, Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси О.Рахмоновлар ва бошқарманинг ишчи-ходимлари, оммавий ахборот вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда касаба уюшмаси қўмитаси таркиби ва раиси янгитдан сайланди. Ҳисобот-сайлов конференцияси муқобиллик асосида ўтказилди.
Йиғилиш кун тартибига киритилган асосий масалалардан бири касаба уюшмаси қўмитасининг 2020 йил февралдан 2025 йил февралгача бўлган давр мобайнидаги фаолияти ва навбатдаги вазифалари тўғрисидаги масала бўлиб, унда ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ҳимояси, меҳнати муҳофазаси, бандлик, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари маънавиятини юксалтириш, соғломлаштириш масалалари юзасидан касаба уюшмаси қўмитаси раисининг ҳисоботи тингланди.
Шунингдек, йиғилишда юқори касаба уюшма ташкилоти Конференциясига делегат сайлаш тўғрисидаги масала очиқ овоз бериш йўли асосида кўриб чиқилди. Касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот давридаги фаолияти қониқарли деб топилди.

Print Friendly, PDF & Email