
Жорий йилнинг 7 февраль куни Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят бирлашган қўмитасининг V-Мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда бирлашган қўмита раиси Диловар Саъдуллаевна ва вилоятдаги тармоқ тизимига дахлдор бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари иштирок этдилар.

Йиғилиш кун тартибидаги масалалар бўйича масъулларнинг ҳисоботлари ўқиб эшиттирилди. Ўтган йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилиш доирасида бу йил бўлиб ўтадиган ҳисобот-сайловларнинг шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлашга доир тушунчалар бериб ўтилди. Қатнашчиларга ҳисобот конференциялари ўтказишга доир қўлланма ва атрибутлар тарқатилди.
