Мамлакатимизда миллий либослар ва қадриятлар тарғиботини тадбиқ этиш мақсадида вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ходимлар иштирокида “Миллий кўриниш” акцияси доирасида турли хилдаги тадбирлар ташкил этилмоқда. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федарациясининг Бухоро вилоят кенгаши ходимлари иштирокида жорий йилнинг 21 февраль куни “Миллий либосларимиз – миллий қадриятларимиз безаги” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Либослар – ҳар бир халқ тарихи билан узвий боғлиқ бўлиб, у миллий ўзига хосликни акс эттиради.