
Касаба уюшмалари томонидан ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг маданий ҳордиқ олишлари ва шу билан бирга республикамизнинг сўлим гўшалари, тарихий шахарлари бўйлаб режа-график асосида концерт дастурлари, театр томошалари шунингдек саёҳатлар ташкил этиб келинмоқда. Биргина февраль ойининг ўзида 200 нафар тизимдаги ишчи-ходимларнинг вилоят драма театрда Эркин Вохидовнинг қаламига мансуб бўлган «Руҳлар исёни» асари асосида саҳналаштирилган спектакл намойиши, Ўзбекистон касаба уюшмалари тасарруфидаги «Касаба сайр» шўба корхонаси орқали 100 нафар соха вакиллари ва уларнинг оила аъзоларини Тошкент шахри бўйлаб 2 кунлик саёҳати ҳамда саёҳатчиларни маданий хордиқ чиқаришлари учун Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Юлдуз Усмонованинг жонли ижродаги яккахон концерт дастурига ва жорий йилнинг 22 февраль куни Ёшлар марказида бир неча халқаро ва Республика кўрик танловларининг ғолиблари, оилавий Хавас гуруҳи иштирокида “BОLLЕWООD SHОW” концерт дастури ташкиллаштирилди. Мазкур концерт дастурида касаба уюшмасининг 400 нафар аъзоларининг иштироки таъминланди.

Тошкент шахри бўйлаб 2 кунлик саёҳат давомида саёҳатчилар барча қулайликларга эга бўлган Туркистон меҳмоннонасига жойлашиб, саёҳат чоғида Ҳазрати Имом мақбарасига сиёрат қилиб, улуғ аждодларимизнинг руҳи-покларига дуолар қилдилар. Шунингдек саёҳат давомида Янгидан замонавий услубда барпо этилган Magic City оилавий кўнгил очар масканига, юртимизнинг қадимий ўтмиши давомида шонли воқеаларни, турли синов ва қийинчиликларни, зафарли даврлар билан бирга, фожиали кунларни гавдалантирувчи Ғалаба боғига, Ислом Каримов музейига ва шунингдек Янги Ўзбекистон боғлари бўйлаб саёҳат қилдилар.

Саёҳат давомида юртимизда қисқа давр ичида олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишларини кўриб ҳайратланасан киши, ходимларнинг маданий хордиқ чиқаришлари учун ташкиллаштириб борилаётган бу каби тадбирлардан кайфиятимиз кўтарилди, бизни янада самарали меҳнат қилиб, ўсиб улғайиб келаётган келажамиз ворисларига илм бериб, ватанимизга муносиб ўғил-қизларни тарбиялашда ҳеч ҳам толмасликка ундади, дейди — Бухоро шахар 27-сон мактаб интернати ўқитувчиси М. Авезова. Касаба уюшмаси тизимида бу каби тадбирлар келгусида ҳам давом этади.