Аёлга эҳтиром

8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан жорий йил 3-10 март кунлари мамлакатимизда “Аёлга эҳтиром” ҳафталиги ўтказилади. 

  “Аёлга эҳтиром ҳафталиги” доирасида “Янги Ўзбекистонни барпо этишда хотин-қизларнинг ўрни” мавзусида ҳамда Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан меҳнат жамоаларида  маданий-маърифий  тадбирлар семинарлар, спорт тадбирлари бўлиб ўтмоқда.  Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги  вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари аёл ходималари ўртасида “8 Март – Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди. 

Print Friendly, PDF & Email