“Бухоро сув таъминоти” акциядорлик жамиятида бошланғич касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди

2025 йил 14 март куни “Бухоро сув таъминоти” акциядорлик жамиятида бошланғич касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси ҳамда жамоа шартномаси муҳокамаси ўтказилди.

Конференцияда дастлаб жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижроси бўйича корхона раҳбарининг ҳисоботи тингланди. Иш берувчи йил давомида ходимларга меҳнат шароитларини яхшилашга қаратилган ишлар амалга оширилганлиги, барча ходимлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилганлиги, ходимларни иш стажига қараб рағбатлантирилиши, босқичма босқич ўқитилиши, корхонада бепул овқатланиш ташкил этилганлиги, махсус кийим-бошлар билан таъминланганлигини рақамларда айтиб ўтди.

Ўз навбатида касаба уюшмасининг жамоа шартномаси бандларининг бажарилишида олиб борган ишлари, экспертиза комиссиясининг жамоа шартномаси ижроси бўйича ҳисоботлари тингланди. Конференция делегатлари томонидан жамоа шартномасига киритиладиган қўшимча ва ўзгартиришлар юзасидан таклифларини билдирдилар.

Конференциянинг иккинчи ярмида касаба уюшма қўмитасининг ўтган беш йил давомидаги фаолияти юзасидан ҳисоботи тингланди. Айниқса, ходимларни саёҳатларга олиб борилиши, ходимларнинг маънавий онгини ўстириш, ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Маърифат соатлири”нинг мунтазам ўтказилиши, ходимларнинг муаммолари билан касаба уюшма фаолларининг мунтазам қизиқиб боришлари касаба уюшма аъзоларига маъқул бўлганлиги таъкидланди.

Конференцияда касаба уюшма қўмитаси раислигига номзодлар муқобиллик асосида ва очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилиб, қўмита раислигига Б.Жўраев  сайланди. Шунингдек, касаба уюшма ташкилоти тафтиш комиссияси ва унинг раиси ҳам сайланди.

Жамоада 1500 нафар касаба уюшма аъзолари мавжуд бўлиб, ҳисобот- сайловларнинг дастлабки йиғилишлари корхона цех жамоаларида ўтказилиб, бошланғич ташкилот конференциясига делегатлар сайланди. Корхонанинг жамоаси номидан сайланган 45 нафар делегатлар иштирокида ўтказилган ҳисобот-сайлов конференцияси жуда қизғин ва музокараларга бой бўлди.

Print Friendly, PDF & Email