Соғлом турмуш — соғлом ҳаёт гарови

2025-йил 12 апрель куни Жондор туман Нурафшон спорт мактабида Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллигига бағишланган спортнинг «Шахмат» тури бўйича “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кубоги” мусобақасининг туман босқичи ўтказилди. Спортнинг ақлий тури бўлган шахмат тури мусобақасида барча тармоқлар тасарруфидаги ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган касаба уюшмаси аъзолари қатнашди.
  Мусобақа якунида ғолиб бўлган шахматчи иштирокчиларга туман кенгашининг совғалари берилди. Бу каби спорт мусобақалари аҳоли ўртасида янада спорт турларини оммалаштиришга ҳамда ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш орқали меҳнат фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Жараёндан лавҳалар
Print Friendly, PDF & Email