Ғолиблар вилоят босқичига йўлланма олишди

Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш орқали меҳнат фаолияти самарадорлигини ошириш, турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали муҳофаза қилиш мақсадида меҳнат жамоаларининг ишчи-ходимлари ўртасида шахмат мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Айни кунларда барча вилоятларда бўлгани каби вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида мазкур мусобақанинг биринчи босқичлари бўлиб ўтмоқда. Шу муносабат билан бугун Когон шаҳар, Когон, Олот, Шофиркон, Ромитан ва Қоракўл туманларида мусобақалар қизғин тарзда бўлиб ўтди.

Мунозараларга бой бўлган мусобақаларнинг якуний натижаларига кўра, ҳакамлар томонидан ғолиб ва совриндорлар муносиб аниқланиб, ташкилотчилар томонидан эсталик совғалар билан тақдирландилар. Шунингдек, вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмага эга бўлдилар.

Print Friendly, PDF & Email