
Жорий йилнинг 16 апрель куни Бухоро давлат педагогика институти касаба уюшма ташкилотининг конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар бўлинмаси кенгаши раиси Д.Аралова кенгаш мутахассиси А.Обидов ҳамда 68 нафар делегатлар иштирок этди.

Конференция кун тартибидаги масала юзасидан касаба уюшма қўмитасининг 2021 йил сентябр ойидан 2025 йил апрель ойигача бўлган даврдаги ҳисобот маърузаси тингланиб, муҳокама қилинди ва касаба уюшма қўмитасининг фаолияти қониқарли деб топилди.
Конференцияда институт касаба уюшма қўмитаси раиси, ўринбосари, қўмитанинг янги таркиби ҳамда шаҳар бўлинмаси конференциясига ташкилотдан делегатлар сайланиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Конференция якунида фаол касаба уюшма қўмитаси аъзоларига шаҳар бўлинмаси кенгашининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди.