Ёш чегарачилар жамоавий мусобақалари бўлиб ўтди

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг ҳарбий хизматга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида 9204-сонли ҳарбий қисм ва касаба уюшмалари билан ҳамкорликда Бухоро тумани Зарманоқ МФЙ ҳудудидаги 9204-сонли ҳарбий қисмда «Ёш чегарачилар» ҳарбий ватанпарварлик мусобақаси ўтказилди.

Ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жисмонан соғлом, етук ёшларнинг ўсишини таъминлаш, ҳарбий касбга ва олий ҳарбий таълим муассасаларига йўналтириш мақсадида ташкил этилган мазкур мусобақада вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидан жамоалар қатнашди. Тадбирда вилоят кенгаши ёшлар ишлари бўйича раис маслаҳатчиси Д.Жўраев иштирок этиб, касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан барчани табриклаб, мамлакатимизда ёшларимизга яратилаётган янги имкониятлар, улар саломатлигини асраш, спорт ва жисмоний фаолликни оммалаштиришга катта эътибор қаратилаётгани ҳақида таъкидлаб ўтди.

Тадбир сўнгида ғолиб ва фахрли ўринларни эгаллаган жамоаларга ҳамкор ташкилотларнинг эсталик совғалари тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email