
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бош кенгашитомонидан тасдиқланг “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низом” ва Ўзбекистон тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Уставига асосан жорий йилнинг 20 май куни Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят бирлашган қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Конференциясига касаба уюшмасининг Бухоро вилояти бирлашган қўмита таркибидаги бошланғич ташкилотларда бўлиб ўтган умумий йиғилишлар ва конференцияларида белгиланган меъёрга мувофиқ сайланган жами 35 нафар делегат қатнашди. Дастлаб, конференцияни олиб бориш учун ишчи органлари ишчи раёсати, котибият, таҳрир ҳамда саноқ комиссиялари сайлаб олинди.
Шундан сўнг, конференция кун тартиби тасдиқланиб, конференция иши давом эттирилди.
Кун тартибидаги биринчи масала — “Ўзбекистон тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят бирлашган қўмитаси кенгашининг 2020 йил майидан 2025 йил майигача бўлган давридаги фаолияти тўғрисида” қўмита раиси батафсил ахборот берилди.
Ўтган даврда тармоқ тизимидаги юридик мақомга эга корхона ва ташкилотларда жамоа шартномаларини тузиш, жамоа шартномалари орқали ходимларни ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш уларга бериладиган имтиёзларни янада кўпайтириш масалаларига ҳисобот даврида алоҳида аҳамият бериб келинди.

2020 йил 1 январь ҳолатида бошланғич ташкилотлар сони 61 тани, аъзолар 10021 нафарни ташкил этган бўлса, 2025 йил 1 январь ҳолатига ташкилотлар сони 355 тага, аъзолар 30 минг нафардан ортиб 5 йил давомида ташкилотлар 5 баробарга, аъзолар сони 3 баробардан ортиқ ўсган. 2021 йилда жамоа шартномалари сони 234 та бошланғич ташкилотнинг 180 тасига тузилган бўлса 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига мавжуд 355 та бошланғич ташкилотнинг 355 тасидаги мавжуд 261 та цех ташкилотларининг 100 фоизи қамраб олиниб, жамоа шартномалари тузилишига эришилди.
Меҳнаткашлар ўртасида оммавий спорт ва жисмоний тарбияни ривожлантиришга кўмаклашиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда касаба уюшмалари тизимидаги ташкилотлар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди. Спорт тадбирларининг оммавийлигини ошириш мақсадида, айниқса, тадбирларни меҳнат жамоаларида ўтказилишига эътибор қаратилди.
Ҳисоботда амалга оширилган ишлар билан мавжуд хато ва камчиликларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Маърузадан сўнг, бирлашган қўмита тафтиш комиссиясининг 5 йиллик фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳам тингланди.

Бирлашган қўмита ва тафтиш комиссиясининг фаолияти юзасидан делегатлар сўзга чиқиб, ўз фикр муҳазаларини билдирилар ва улар фаолиятини маъқулладилар.
Шундан сўнг, ҳисоботлар овозга қўйилди ва делегатлар томонидан маъқулланли ва тасдиқланди ва бирлашган қўмита раислигига яширин овоз бериш йўли билан сайлов ўтказилиб, муқобиллик асосида қўмита раиси сайланди. Шунингдек делегатлар томонидан юқори касаба уюшмалари органлари Қурултойи ва конференцияларига делегатлар ҳамда кенгашларига вакиллар сайланди.
Конференция ишида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекцияси бошлиғи ўринбосари – бош меҳнат ҳуқуқ инспектори Саидов Алишер Холматович, Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси республика Кенгаши ҳуқуқшуноси Худайбердиев Рамзжон Равшанович иштирок этдилар.

