Митти қалблар қувончи

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади..
Вилоят болалар қўғирчоқ театрида тармоқ касаба уюшмалари томонидан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Янги Ўзбекистоннинг – бахтиёр болалари!” шиори остида байрам туҳфаси ташкил этилди. Театр томошасида турли соҳаларда фаолият олиб бораётган ишчи-ходимларнинг фарзандлари учун театр ижодкорлари томонидан “Қайсар қуёнча” номли театр томошаси намойиш этилди.

Театр томошаси давомида саҳна қаҳрамонларининг ҳар бир қизиқарли чиқишлари болажонларга жуда қизиқарли ва олам-олам қувонч бахш этди.
Болажонларнинг маданий ҳордиқ чиқаришини таъминлаш мақсадида барча корхона, ташкилот ва муассасаларда “Янги Ўзбекистоннинг – бахтиёр болалари!” шиори остида турли хил кўнгил очар тадбирлар давом эттирилмоқда.

– » Қайсар қуёнча » театр томошаси жуда қизиқарли бўлди, дўстларим билан мазза қилиб томоша қилдим ва янги дўстлар ортирдим, – дейди Бухоро туманидаги 2-умумтаълим мактаби ўқувчиси Эъзоза Абдусаломова.
Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар.

Print Friendly, PDF & Email