
Тармоқ касаба уюшмалари уставларида барча даражадаги касаба уюшмалари органларининг ваколат муддатлари 5 йил этиб белгиланганидан келиб чиқиб, 2025 йилда навбатдаги ҳисобот-сайловлар ўтказилмоқда. Бухоро Давлат техника университетида ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди, унда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ўринбосари Ш. Жавлонов иштирок этди.


Жамоада 20 минг нафардан ортиқ касаба уюшма аъзолари мавжуд бўлиб, бошланғич ташкилот конференциясига 45 нафар делегатлар сайланди. Олий таълим муассасасининг жамоаси номидан сайланган делегатлар иштирокида ўтказилган мазкур ҳисобот-сайлов конференциясида ўтган 5 йиллик фаолият сарҳисоб қилинди. Конференцияда саноқ комиссияси яширин овоз бериш бўйича О. Юлиев Бухоро Давлат техника университети касаба уюшма қўмитаси раиси этиб сайланди.


Конференцияда сўзга чиққанлар касаба уюшмаси фаолиятининг асосий мақсад ва йўналишлари, ходимларининг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, тизимдаги долзарб масалалар муҳокамаси ва келгусидаги устивор вазифалар белгилаб олинди.