Кўҳна Самарқандга саёҳат

«Янги Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил!» дастури доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан жорий йилнинг 18-19 июнь кунлари 50 нафар Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят кенгаши таркибидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун 2 кунлик кўҳна Самарқанд шаҳри бўйлаб саёҳат ташкил қилинди.
Саёхат давомида саёхатчилар мўъжизалар ва гўзалликлар билан тўлдирилган бебаҳо шаҳарнинг қатор тарихий обидалари, жумладан Мирзо Улуғбек расадхонаси, Гўр Амир мақбараси, Шоҳи Зинда мажмуаси, И.Каримовнинг уй музейи, ва замонавий тусда барпо этилган Самарқанд Sity туризм маркази ва бошқа кўплаб дам олиш масканлари билан танишиб, шаҳарнинг сўлим табиатидан баҳраманд бўлиб бўлдилар.

Print Friendly, PDF & Email