
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бош кенгашининг
“Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига асосан жорий йилда ҳисобот-сайлов кампаниясига старт берилди. Февраль-апрель ҳисобот ойларида 2 минг 594 та бошланғич ташкилотнинг ҳисобот-сайлов йиғилишлари (конференциялари) ўтказилиб, мазкур йиғилишларда корхоналарда фаолият кўрсатаётган 167 минг 705 нафар ходимлар иштирок этди.
Сайланган бошланғич ташкилотлар раисларининг 61,5 фоизини олий маълумотлилар, 72,2 фоизини 30-50 ёшдагилар, 48,9 фоизини педагоглар, 50,7 фоизини аёллар ташкил қилди. Биринчи марта сайланган 402 нафарни ташкил қилди.

Ўқув-семинарини ўтказишдан мақсад: Янги сайланган 402 нафар бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, касаба уюшма фаолиятининг ташкилий-амалий жиҳатлари, меҳнат ва меҳнат муҳофазаси йўналишлари қонунчилик асослари, жамоа шаротномалари тузилиши ва мазмун-моҳияти,маданий-маърифий ва спорт тадбирларини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиблари, касаба уюшмалари фаолиятида ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича билимларини оширишдан иборат.



Семинар давомида вилоят кенгашининг бўлим мудирлари, соҳа мутахассислари томонидан бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари фаолиятни олиб борилишига оид кўрсатмалар бериб ўтилди, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди ва шунингдек фаол иштирок этган раисларга китоблар тақдим этилди.
Ўқув-семинари 2 кун давом этади.
