
Ходимларнинг бўш вақтларини спорт билан ўтказишларини таьминлаш, ходимлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мустакиллигининг 34 йиллиги хамда касаба уюшмалари харакатининг 120 йиллиги муносабати билан “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида Республика тез тиббий ёрдам маркази Бухоро вилоят филиалининг туман-шахар булимлари ходимлари уртасида спортнинг шахмат, шашка ва стол тениси турлари буйича аёллар ва эркаклар ўртасида мусобақалар ўтказилди.

Мазкур мусобақаларда филиал рахбари Т. Ахтамов, УзССХКУ Бухоро вилоят кенгаши раиси И. Ходиев, филиал касаба уюшма қўмитаси раиси Ж.Кадировлар иштирок этдилар. Мазкур мусобақа 200 нафар ишчи-ходимларни қамраб олиб, инсонийлик, дўстлик ва ҳамжиҳатликни намоён этди.


Юксак маҳорат, ақл билан ўйин ва жамоавий ўйинда Ғиждувон, Шофиркон, Пешку, Олот, Ромитан, Қоровулбозор туман хамда Бухоро шахридаги Марказий, иккинчи ва Колл марказ ТТЁ бўлимлари ходимлари фахрли ўринларни эгаллашди. Оммавий спорт мусобақалар ходимларнинг бирдамлигини кучайтиришда мухим омил бўлиб хизмат қилади.
