Бухоро давлат педагогика институтида касаба уюшмаларининг 120 йиллиги муносабати билан спорт ва интеллектуал мусобақалар ўтказилди

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг ташкил топганига 120 йил тўлиши ҳамда 11 ноябрь — «Касаба уюшмалари куни» муносабати билан Бухоро давлат педагогика институтида қатор маданий-маърифий ҳамда спорт тадбирлари ўтказилди.

Тадбир доирасида шахмат, шашка ва футбол бўйича спорт мусобақалари, шунингдек, “Закеоват” интеллектуал ўйини ташкил этилди. Мусобақаларда институт профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва талабалари фаол иштирок этдилар.

Ушбу тадбирларнинг асосий мақсади — соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жамоа аъзолари ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, шунингдек, касаба уюшмаларининг жамият ҳаётидаги муҳим ўрнини намоён этишдан иборатдир.

Ғолиб ва совриндорлар Бухоро давлат педагогика институти маъмурияти ҳамда касаба уюшмаси томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email