Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 28 декабр куни имзоланган “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонига асосан ходимларнинг узлуксиз дам олиш кунларини мазмунли ташкил этиш, ички туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшиш мақсадида Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши томонидан 2018 йилнинг 2 январь куни Бухоро вилоятидаги “Етти пир” зиёратгоҳларига саёҳат ташкил этилди.
Мазкур саёҳатга Бухоро “Мурувват” ногирон болалар учун интернат уйи тарбиячилари ва энагаларидан иборат 50 нафар касаба уюшмаси фаоллари иштирок этди.
Мустақиллик йилларида вилоятимизнинг бешта туманида жойлашган ислом оламининг буюк алломалари қадамжолари бўлмиш етти пир зиёратгохлари тубдан реконструкция қилиниб, қайта тикланганлиги, хар бир зиёратгохда борилганда уларнинг маънавий меъроси хусусида маърузалар тингланиб, инсонни комилликка чорловчи асарлари ҳақида сўз юритилиб, юртимизга, буюк аждодларимиз, шонли тарихимизга бўлган ихлос ва муҳаббатлари янада зиёда бўлди, дейди — Бухоро “Мурувват” ногирон болалар учун интернат уйининг бошланғич касаба уюшмаси раиси С.Имомова.
Туроб ҚУЛИЕВ,
Ўзбекистон давлат муассасалари ва
жамоат хизмати ходимлари касаба
уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши раиси