Хотира тадбири

     Бухоро мухандислик- технология институтида 2018 йил  29 январь  куни Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти  Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб хотира тадбири бўлиб ўтди. Унда профессор ўқитувчилар, талаба ёшлар ва жамоатчилик ташкилоти рахбарлари иштирок этдилар. Тадбирни “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири доценти К.Х.Мастонов кириш сўзи билан очди.Тадбирда  сўзга чиқган Бухоро Давлат университети доценти Ш.Болтаев, БухМТИ доцентлари Б.Каримов, М.Рахмонова, Ф.Бафоев ва Н.Нурматовалар И.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг асосчиси, буюк фан арбоби, миллатнинг асл ўғлони сифатида  порлоқ хотираси  нафақат Ўзбекистон халқининг қалбида балким бутун башарият миллатлари қалбида чексиз хурмат билан  мангу мухрланишини ишонч билан таъкидладилар. Тадбирда иқтидорли ёшлар ва маънавият бўлими, ҳамда касаба уюшма қўмитаси   билан ҳамкорликда  ўтказилган “И.Каримов асарлари билимдони”  мавзусидаги иншолар танлови ғолиблари фахрий ёрлиқ  ва пул мукофоти билан рағбатлантирилди.

Ш.Очилов

 БухМТИ касаба уюшма қўмитаси раиси

Print Friendly, PDF & Email