Бухоро муҳандислик-технология институтида 2018 йил 10 апрель куни Ўзбекистон Ветеран жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмаси ҳузурида ташкил этилган “Ватанпарвар фидойилар” жамоаси иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Унда “Ватанпарвар фидойилар” жамоаси директори Журьат Ғуломов, бадиий рахбар Алишер Ҳамроев, Тошкент шаҳар ветеран бирлашмаси раис ўринбосари Бегмурод Рахматуллаев, жангчи-фахрийлар Феруз Эшонқулов, Қурбон Юсуповлар иштирок этишди. Талаба-ёшларни Она- Ватанга муҳаббат, садоқат, юртимиз тинчлигини қадрлаш ва асраш, бугунги кунларга шукроналик руҳида тарбиялаш, мустақил Ўзбекистонимиз келажаги йўлида фидойилик билан меҳнат қилишга даъват этиш мақсадида республика бўйлаб ташкил этилган тадбирни институт касаба уюшма қўмитаси раиси Ш.Очилов кириш сўзи билан очди.
Тадбирда Афғонистон урушида иштирок этиб, ногирон бўлиб қўл, оёқсиз қайтган ватандошларимизнинг уруш таассуротлари баён этилган “Унутилмаган қаҳрамонлар” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди. “Мардлар қўриқлайди Ватанни”, “Ягонасан муқаддас Ватан” кўрик- танловлари совриндори, сиёсий ватанпарварлик қўшиқлари куйчиси, хонанда Алишер Хамроев ижросида тинчлик ва мустақилликни мадҳ этувчи қўшиклардан иборат концерт дастури тадбир иштирокчиларига манзур бўлди.
Ш.Очилов
Касаба уюшма қўмитаси раиси