ЭНГ ФАОЛ ЁШ ОЛИМ АНИҚЛАНДИ.

Ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, уларга истеъдодларини рўёбга чиқариш учун шарт –шароитлар яратиш мақсадида Бухоро муҳандислик технология институтида 2018 йил 27 апрель куни “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловининг “Энг фаол ёш олим” номинацияси бўйича саралаш босқичи бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан ишлаб чиқилган ва йигирма йўналишни ўз ичига олган “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танлови доирасида ўтказилди. Иқтидори, билим ва заковати билан кўп­чи­ликка намуна бўлиб келаётган ёш му­та­хассисларнинг танловга қизиқиши йилдан –йилга ортиб бормоқда . 2018 йилда 8 нафар ёш олимлар танловда иштирок этиш истагида пухта тайёргарлик кўриб, ҳужжатларини ишчи комиссиясига тақдим этдилар. Олий таълим муассасасининг тажрибали профессор-ўқитувчиларидан иборат ҳакамлар ҳайъати ёш мутахассисларнинг   фаолиятини мезонга асосан баҳолади. Якуний хулосасига кўра,   иқтидори, инновацион ғоялари, кашфиёт ва янгиликлари билан энг юқори натижаларни қўлга киритган  “Касбий таълим” кафедраси катта ўқитувчиси Аъзам Алимов 1-ўринга муносиб деб топилди ва танловнинг ҳудудий босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди. 2 -ўрин “Табиий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси   Лазиз Ниёзов, 3- ўрин енгил саноат технология ва жиҳозлар кафедраси ассистенти Дилафрўз Сайфуллаевага насиб этди. Ғолиб ва совриндорлар “Фахрий ёрлиқ” ва касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ш.Очилов

Касаба уюшма қўмитаси раиси

Print Friendly, PDF & Email