Тарихий хотира

             Хотира –аждодларга юксак хурмат ва эхтиром ифодаси. Инсон хотира билан  тирик, кадр билан улуғ.ИИВ Бухоро академик лицейида 9-май Хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан “Касаба уюшмалари – фахрийларга” акцияси ташкил этилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган меҳнат фахрийларининг ҳолидан хабар олинди.   Иккинчи жаҳон уруши фронт орти қатнашчиси 90 ёшли  Клепова Анна  билан дилдан   суҳбатлашиб қайтдик. Бундан ташқари академик лицейимизда ўзининг  фидокорона меҳнати, намунали ҳаёт йўли билан барчага ўрнак бўлган Иккинчи жаҳон уруши даҳшатларини кўрган Менсиитова Катезе  билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Менсиитова Катезе Қримда туғилиб Германияга оиласи билан асир қилинганлиги, ўша даврнинг азобларини кўз ёши ила ўқувчиларга сўзлаб берди ва ҳозирги замонимиз учун шукроналар айтди. Шунингдек, 2018 йил 7 май куни Бухоро вилояти ИИБ раҳбарияти ва ИИВ Бухоро академик  лицей  ўқувчилари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, ички ишлар органлари тизимида самарали хизмат қилиб, майор унвони билан нафақага чиққан Мухсинов Аҳмеднинг уйига бориб байрам билан табриклашди. 94 ёшни қаршилаган  отахон ўзининг уруш давридаги қийинчиликлари, болалик дамлари ва ҳозирги кундаги ҳаёти ҳақида сўзлаб берди.Ўқувчилар жанг тафсилотлари бўйича қизиқарли савол-жавоб ўтказишгач, байрам совғалари тақдим этиб, шеърлар айтишди.

 Умуман олганда,  халқимизнинг фахрига айланган  фахрийларимизнинг  ҳаёт йўли барча ёшларга ватанпарварлик ва миллий қадриятларга ҳурматнинг бир кўриниши сифатида   катта таъсурот қолдирди.

 ИИВ Бухоро академик лицей

 касаба уюшма қўмита

 раиси Ш.Шарипова

Print Friendly, PDF & Email