Кексалари ҳурмат эътибор оғушида яшаган юртнинг файзи бўлакча бўлади. Зеро нуронийлар юртимиз, хонадонимиз кўрки, уларнинг кўп йиллик ҳаётий тажрибалари эса ёшлар учун тарбия мактабидир.
Президентимизнинг “Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда “Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борадаги хайрли ишларнинг мантиқий давоми, кексаларга ғамхўрликнинг ёрқин тимсоли сифатида халқимиз, айниқса, нуронийларимизга кўтаринки кайфият бағишлади.
9-май Хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ғиждувон туман кенгаши, Ғиждувон туман халқ таълими бўлими ҳамда Ғиждувон туман “Нуронийлар” кенгаши билан ҳамкорликда тумандаги 80 нафар ижтимоий ҳимояталаб ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоялаш мақсадида озиқ-овқат махсулотлари ишчи гуруҳи томонидан хонадонларга бориб топширилди.
Ватанимиз истиқболи, турмушимиз ободлиги йўлида меҳнат қилиб, мустақиллигимизни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиб келаётган меҳнат фахрийлари ҳамиша касаба уюшмаси эътиборида бўлишади.
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба
уюшмаси Ғиждувон туман кенгаши раиси Ю.Ҳомидовф