1 июнь- Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Пешкў туманидаги “Биллур” тўйхонасида вилоят Автомотоҳаваскорлар жамияти ва унга қарашли туман, шаҳар жамиятлари томонидан 22 нафар кам таъминланган ва Меҳрибонлик уйи болалари учун суннат тўйлари ўтказилди.
Автомотоҳаваскорлар жамияти томонидан ҳар бир болага зардўзи чопон ва қимматбаҳо ўйинчоқлар совға қилинди.
Шунингдек, жамият томонидан Бухоро шаҳрида истиқомат қилувчи 2014 йилда туғилган ногирон Адилов Озодбек ҳамда Вобкент туманида истиқомат қилувчи 2011 йилда туғилган ногирон Халилов Шоҳижаҳонга ногиронлик аравачалари топширилди.
Вилоят Автоҳаваскорлар жамияти
касаба уюшма қўмитаси раиси
Шарипова Мавлуда