Бухоро “Мурувват” аёллар учун интернат уйида навбатдаги маънавият соати “Диний экстремизмнинг-ёшлар келажагига таҳдиди” мавзуида ўтказилди ва ушбу тадбирга 100 нафардан ортиқ ишчи-ходимлар қатнашди.
Бугунги кунда халқаро терроризм, диний экстремизм, наркобизнес ва радикализмга қарши кураш дунё мамлакатларини бирлаштирадиган асосий омил бўлиб қолмоқда. XXI аср вабоси бўлган ушбу таҳдидлар жаҳон ҳамжамияти каби мамлакатимиз аҳлини ҳам жиддий ташвишга солмоқда.
Дарҳақиқат, турли давлатлар, турли сиёсий кучларнинг бир-бирига зид бўлган манфаатлари ўзаро тўқнашиб ётган бугунги мураккаб дунёда тинчлик-осойишталикни сақлашга ўз-ўзидан, осонликча эришиб бўлмайди.
Шукурким, юртимизда тинчлик ва осойишталик ҳукмрон. Бу бебаҳо неъмат мамлакатимизда эришилаётган барча ютуқлар, турмуш фаровонлиги, иқтисодий барқарорлигимизнинг асоси эканлигини бугун барча бирдай ҳис этмоқда. Шундай бўлсада, аҳоли, айниқса, ёш авлод онгу шуурига тинчликнинг қадрига етиш, жамиятимизга ёт ғояларга қарши нафрат туйғусини шакллантириш, осойишталигимиз душмани бўлган иллатларга қарши аёвсиз курашиш долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда.
Н.Шукурова
Бухоро “Мурувват” ногирон аёллар учун интернат уйи
бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси